my5
all

Газета ва журнал чакана савдоси учун солиқ тўлови қанча?

САВОЛ-ЖАВОБ 30.01.2016, 16:29
3959
Газета ва журнал чакана савдоси учун солиқ тўлови қанча?

Мен кўп тармоқли “Орзу дарахти” номли фирмани 9 йилдан буён бошқараман. Газета ва журнал савдоси билан шуғулланаман. Ана шу фаолият учун тўланадиган солиқ миқдорини билмоқчи эдим.

Ф.Исмоилова, Жиззах шаҳри

Э.ГАДОЕВ, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чакана савдо фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”га мувофиқ тартибга солинади.

Мазкур Қоидаларда чакана савдо — савдо соҳасида пировард истеъмолчи учун, тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига накд пулга доналаб ёки унча кўп бўлмаган миқдорда товарлар сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш, деб таъриф берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2270-сонли қарорининг 10-2-иловасига мувофиқ, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг ставкалари тасдиқланган бўлиб, унга кўра чакана савдо корхоналари учун ягона солиқ тўлови аҳолиси сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда — 4 фоиз, бошқа аҳоли пунктларида — 2 фоиз ҳамда бориш қийин бўлган ва тоғли ерларда — 1 фоиз қилиб белгиланган.

Юқорида қайд этилганларга мувофиқ, Жиззах шаҳрида жойлашган кўп тармоқли “Орзу дарахти” фирмаси газета ва журналларнинг чакана савдоси билан шуғулланганлиги учун 4 фоиз миқдорида ягона солиқ тўловини амалга оширади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81