my5
all

“Уйимнинг аввалги эгасини рўйхатдан қандай чиқарай?”

САВОЛ-ЖАВОБ 30.01.2016, 16:21
3632
“Уйимнинг аввалги эгасини рўйхатдан қандай чиқарай?”

"Тошкент шаҳридан олди-сотди шартномаси асосида уй сотиб олгандик. Шартномада уйнинг аввалги эгаси бир ой ичида рўйхатдан ўчирилишини қайд қилиб, имзо чекканди. Аммо мана, икки йилдан ошиқроқ вақт ўтди, ҳамон у шартномадаги талабни бажармади. Айтинг-чи, бундай ҳоллар қандай тартибга солинади?"

Д.Зиётова, Тошкент шаҳри

Б.ШОРИХСИЕВ, Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи:

—  Мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлигининг амалдаги меъёрий ҳужжатлари талабларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз:

Суднинг Ўзбекистон Республикаси фуқаросини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун белгиланган тартибда берилган гувоҳномага эга бўлган хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаб турган уйидан кўчириб юбориш ёки уларнинг бундай уйлардан фойдаланиш ҳуқуқлари ўз кучини йўқотгани ҳақидаги қарори қонуний кучга кириши муносабати билан уларнинг яшаш жойига қайд этилганликлари бекор қилиниши лозим. Агарда фуқаро иккита манзилда қайд этилган бўлса, у ҳолда биринчи қайд этилганлик бекор қилинади. Қайд этиш қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда ҳам, суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

Суднинг қароридан сўнг, доимий рўйхатдан ўчириш масаласида туман ИИБ ХЧК ва ФРБга мурожаат этишингизни тавсия этамиз.

 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81