my5
all

“Олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун нотариусга қанча тўлайман?”

САВОЛ-ЖАВОБ 29.01.2016, 12:26
7154
“Олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун нотариусга қанча тўлайман?”

«Квартирани олди-сотди қилиш шартномаси учун нотариусга қанча бож тўланади?»

Бабур Хаметов, Қарши ш.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Д. ЯКУБОВА жавоб беради:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4 бандига мувофиқ,
квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, алмаштириш, рента олиш, умрбод таъминлаш шарти билан бошқаларга бериш ва ҳадя қилиш шартномаларини (яқин қариндошлардан ташқари)  бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тасдиқлаганлик учун   1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;
васиятномаларни тасдиқлаганлик учун энг кам иш ҳақининиг 5 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81