my5
all

Рульда блутуз ва хэнд-фридан фойдаланиб,телефонда суҳбатлашиш мумкинми?

САВОЛ-ЖАВОБ 19.01.2016, 11:48
4697
Рульда блутуз ва хэнд-фридан фойдаланиб,телефонда суҳбатлашиш мумкинми?

"Маълумки, транспорт воситасини бошқаришда мобиль алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланган. Аммо аксарият ҳайдовчилар мобиль телефондаги блутуз ёки транспорт воситасида ўрнатилган хэнд-фри қурилмаларидан фойдаланган ҳолда транспорт воситасини бошқаришади. Бу йўл ҳаракати қоидаларига зид эмасми?"

Ш.Парпиев, Самарқанд вилояти

Самарқандлик муштарийни қизиқтирган савол бугун кўпчилик ҳайдовчиларни ҳам қизиқтириши табиий. Шуни инобатга олган ҳолда, “Даракчи” газетаси ходимлари Ички ишлар вазирли йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига мурожаат қилди. Жавоблар эса қуйидагича.

Х.САЙДАЛИЕВ, ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи:

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 ноябрдаги 241-сонли қарорига асосан республикамиз ҳудудида транспорт воситаларини бошқариш чоғида ҳайдовчиларнинг мобиль алоқа воситаларидан фойдаланиши оқибатида юз бериши мумкин бўлган йўл транспорт ҳодисасини камайтириш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғини ҳамда мол-мулкини ҳимоя қилиш мақсадида 2007 йил 1 январдан бошлаб ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш чоғида нафақат телефондан фойдаланиши, балки мобиль алоқа воситасидан ҳар қандай усулда фойдаланиши тақиқланган. Бундай қоидабузарлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1281-1 моддасига асосан энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солинади. Агар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида яна худди шундай қоидабузарлик содир этилса, энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солинади ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81