my5
28

Оролдаги давлат коронавирусга қарши курашнинг янгича усулини ўйлаб топди

ДУНЁ 16.09.2020, 13:51
622
Оролдаги давлат коронавирусга қарши курашнинг янгича усулини ўйлаб топди

Индонезия ҳукумати коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашга жиноий гуруҳларни жалб этмоқчи, деб ёзмоқда «The Straits Times»га таяниб nv.ua.

Миллий полиция бошлиғи ўринбосари генерал Гатот Эдди Прамононинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳарбийлар ва полициячилар сони етишмаганлиги боис шундай қарорга келишган. Уларнинг фикрича, жиноятчилар аҳолини тартибга солишга ёрдам беради: масалан, одамларнинг ниқоб тақиши, ижтимоий масофага амал қилишини кузатишади. Полициячилар жиноий гуруҳ аъзолари ўз вазифасини суиистеъмол қилмаслиги ҳамда инсон ҳуқуқларини бузмаслигини назорат қилишади.

«Биз жиноятчиларни ёлламаймиз, шунчаки муайян вазифаларни бажаришга жалб қиламиз. Бу жамоатчиликни хабардор қилишнинг бир усули. Лекин бу жиноятчиларнинг қонунни таъминлаётганини англатмайди», — дея таъкидлади Прамоно.

Айрим сиёсатчилар полициянинг таклифига кескин қарши чиқишди. Улар бундай ташаббус самара бермаслигидан хавотирда: одамлар жиноятчиларга ишонишмайди, шу боис уларнинг ҳатто фойдали ташаббусига ҳам хавотир билан қарашмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37