my5

Ўқитувчиларида COVID-19 аниқланган боис Тошкентдаги айрим мактаблар фаолияти тўхтатилди

ЖАМИЯТ 16.09.2020, 13:40
539
Ўқитувчиларида COVID-19 аниқланган боис Тошкентдаги айрим мактаблар фаолияти тўхтатилди

Мактабни очиш ёки ёпиш тўғрисидаги қарор ўқитувчи ва ўқувчиларнинг хавфсизлигини кўзлаб қабул қилинади, деб ёзмоқда халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Хабарингиз бор, бугунги кунда барча ҳудудларда мактаб ўқитувчиларининг COVID-19 инфекциясига тест топшириш жараёни амалга оширилмоқда.  

Тест топшириш жараёнида афсуски натижалар мусбат чиқаётган ҳолатлар ҳам бор. Қувонарли томони аксарият ўқитувчиларда касаллик аломатларсиз енгил ҳолда кечаётгани сабабли, уларнинг айримлари ўзлари ҳам вирусни бошидан кечираётганидан бехабар бўлган.

Куни кеча Шайхонтоҳур тумани Санитария эпидемиологик осойишталик Марказининг маълумотига асосан COVID-19 инфекцияси аниқланган ўқитувчилар фаолият юритаётган Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 40- ва 262-сонли мактаблар фаолияти эҳтиёткорлик ҳамда хавфсизлик мақсадида Маҳаллий кенгаш қарори билан вақтинча тўхтатилди.  

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур вирус 2 йилгача чекинмаслигини прогноз қилган. Бугун ҳар биримиз ушбу вирус билан яшашга, ҳеч қандай ҳавотирга тушмасдан ҳаёт тарзимизни давом эттиришга ўрганишимиз лозим.  

Маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан қабул қилинган мактабларни ёпиш ёҳуд очиш тўғрисидаги қарорлар у ёки бу мактаб жамоаси ва мактаб ўқувчилари, яъни болажонларимизнинг саломатлигини ўйлаб амалга оширилади. Шу боис ўқитувчиларимиздан ҳам ота-оналардан ҳам бундай ҳолатларда ортиқча ҳавотирга тушмаслик санитария-гигена қоидаларига риоя қилган ҳолда одатий ҳаёт тарзини давом эттиришларини сўраб қоламиз.  

Бундай ҳолатларда ота-оналардан талаб қилинадиган асосий нарса масофадан яратиб берилаётган таълим имкониятларидан фойдаланиб, фарзандлари билим олишини назорат қилишдан иборат. Бу масалага жиддий ёндошишингизни илтимос қиламиз.

Карантинга олинган мактаблар дезинфекция ишлари амалга оширилганидан сўнг Маҳаллий кенгаш депутатлари қарори билан яна ўз фаолиятини тиклайди.

Шу билан бирга бугунги кунда барча ҳудудларда очилмаган мактаблар фаолиятини тиклаш бўйича ҳам ишлар кетмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти  

топшириғи билан мактабларни очилиши ҳамда ёпилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ваколати фақатгина Маҳаллий кенгаш депутатларига топширилган.

16 сентябрь ҳолатига республикада  2 550 та (25%) мактаб ўз фаолиятини анъанавий шаклда амалга оширмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21