my5

Хитойда яккаланган ҳолатда яшашга ихтисослашган шаҳар қурилади

ДУНЁ 16.09.2020, 13:28
299
Хитойда яккаланган ҳолатда яшашга ихтисослашган шаҳар қурилади

Хитойда яккаланган ҳолатда яшашга ихтисослашган шаҳар қурилади. У ўзини-ўзи барча зарур ресурслар билан таъминлаш баробарида пандемиянинг янги босқичига мослашган бўлади.

Испаниянинг Guallart Architects меъморлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган концепцияга асосан бунёд этиладиган шаҳар янги карантин жорий этилган тақдирда ўз энергияси ва озиқ-овқатларини ишлаб чиқара олади. Сюнань деб аталувчи мазкур шаҳарни Пекиндан 100 километр узоқликда Хебей провинциясида қуриш мўлжалланган, деб хабар беради Dezeen журнали.
Лойиҳа меъморлар томонидан пандемия даврида ишлаб чиқилган. Уларнинг ўзини-ўзи яккалаш тажрибаси лойиҳа асосини ташкил этади. Шаҳар бутунлай қайта ишланувчи энергия манбаларига таяниб яшайди. Уйларнинг томига иссиқхоналар қурилган бўлиб, аҳоли мустақил равишда керакли озиқ-овқатларни етиштирибгина қолмасдан, у ерга ўрнатилган батареялар ёрдамида қуёш энергиясидан ҳам фойдаланиши мумкин. Ёмғир сувларини йиғиб, қайта ишлаб, ичимлик сувига айлантириш имконияти мавжуд. Шаҳар аҳли махсус 3D –принтерлари билан жиҳозланган устахоналарда чиқиндиларни иккиламчи қайта ишлашни амалга ошириши мумкин.

Сюнань шаҳар кварталлари Европа ва Хитой меъморчилиги анъаналарига хос қурилган уйлар, шунингдек қишлоқ хўжалигига хос манзаралар билан ҳам безатилиши кўзда тутилган. Шаҳарда бундай кварталлардан тўртта бўлиб, уларнинг ҳар бирида яшаш уйлари, офислар, дўкон ва озиқ-овқат бозорлари, болалар боғчалари, бассейнлар ва ёнғинга қарши қисмлар бўлади.

Барча хонадонлар жанубга хос айвонли бўлиб, ўзини ўзи яккалаш даврида дам оладиган жой вазифасини ўтайди. Аҳоли масофадан ишлашни таъминлаш мақсадида 5G тармоғига улана олади. Улар ихтиёрида доривор ўсимликлар ва мевалар ўсадиган боғлар бўлади. Биохилма-хилликни таъминлаш учун шаҳарда кўплаб гуллар экилади, шунингдек ҳар бир хонадоннинг ўзининг қуш уяси ва қалдирғоч ин қурадиган жойлар ажратилган бўлади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21