my5

Оҳангарон тумани ҳокими ишдан олинди, янги раҳбар таништирилди

ЖАМИЯТ 16.09.2020, 11:27
482
Оҳангарон тумани ҳокими ишдан олинди, янги раҳбар таништирилди

Халқ депутатлари Оҳангарон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов танқидий-таҳлилий маъруза қилди.

– Бизни қизиқтираётган масала – шунча имкониятлар бор туманда нималар ўзгарди? Нима учун яқин ўтмишда ўзининг салоҳияти билан бошқа ҳудудларга нисбатан ўз меҳнат билан ажралиб турган Оҳангарон тумани сўнгги йилларда ривожланишдан орқада қолмоқда?

Туман иқтисодиёти чорвачилик, мева-сабзавотчилик, туризм, саноат, туризм йўналишларига ихтисослашган бўлса-да, 1 сентябр ҳолатига 26 та саноат корхонаси фаолият юритмаётганлигини қандай изоҳлаш мумкин!?

Очиқ айтишим лозим, туманда носоғлом муҳитнинг юзага келиши оқибатида амалий иш ўрнига айрим раҳбарларнинг ўз манфаатларини халқ манфаатидан устун қўйиш каби нохуш ҳолатлар кўзга ташланмоқда, - деди вилоят ҳокими.

Аниқланганган камчиликлардан келиб чиқиб, вилоят раҳбари туман ҳокими лавозимига Абдуллаев Абдурасул Неъматович номзодини тавсия қилди. 

Шунга кўра,  Абдуллаев Абдурасул Неъматович Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

 А. Абдуллаев 1968 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.  

Меҳнат фаолияти давомида банк тизимида бир қатор вазифаларда ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари - "Ўзбекчорванасл" агентлиги бош директори вазифасида фаолият юритган.

Маълумот учун: Оҳанарон туманига шу пайтга қадар Абдувоҳид Тўхтабоевич Турдибоев раҳбарлик қилаётган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21