my5

Қайни ўз поччасини ўлдириб каналга оқизиб юборди

ЖИНОЯТ 14.09.2020, 22:46
Теглар: Жиноят, ​Жиззах, жиноят, жазо
1260
Қайни ўз поччасини ўлдириб каналга оқизиб юборди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қизлартепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан тан жароҳатлари етказилган жасад топилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Марҳум Шароф Рашидов тумани Совунгарлик маҳалласида яшаган, 1978 йилда туғилган, киракашлик билан шуғулланган У.Х. бўлиб чиқди. Суд тиббий экспертиза ўлимга бош мия соҳасининг ёпиқ жароҳати ҳамда мия тўқималарига қон қуйилиши сабаб бўлганлигини кўрсатди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор суриштирувлар натижасида жиноятни у билан бирга истиқомат қилувчи, қайниси, 1993 йилда туғилган С.А. содир этганлиги аниқланди. Айбланувчи жанжал туфайли поччасини ўлдириб қўйган ва жасадни марҳумга тегишли автомашинада каналга олиб бориб ташлаган. Автоуловни эса кўздан пана жойда қолдирган. 

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди. Айни вақтда С.А. ҳибсхонада.

Шарҳлар

Наманганда 9 ёшли қизалоқ 20 ёшли ҳайдовчи сабаб ҳалок бўлди

15.09.2020, 21:29

Наманганда 20 ёшли йигит ўзининг номида бўлмаган автомашинани бошқариб 9 ёшли болани уриб юборди.Маълум бўлишича, 14 сентябрь куни соат 10:30 ларда, Косонсой-Наманган йўлининг 16 км.да...
Пиротехника воситалари билан боғлиқ 14 та жиноят иши қўзғатилди

10.12.2019, 19:52

Бош прокуратура ҳузуридаги  Департамент органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек...
Маст фуқаро 79 ёшли қарияни уриб, қўлидаги узугини олиб қочди (Видео)

03.12.2019, 18:25

Афсуслар бўлсинки, муқаддам судланган бўлишига қарамасдан айрим талончиликни касб қилиб олган кимсалар ўрганган номақбул қилмишидан ўзини тўхтата олмаяпти. Бу ишда ҳатто 80 ёшли қарияларга жабр...
МИБ Жиззахда  500 млрд. сўмга яқин коммунал қарздорликни ундирди

30.11.2019, 22:00

2019 йил 29 ноябрь куни Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21