my5

2021 йил 1 мартга қадар автоматлашган тизимни тўлиқ ишга тушириш лозим — Президент “Ҳудудий электр тармоқлари”га топшириқ берди

СИЁСАТ 14.09.2020, 20:10
729
2021 йил 1 мартга қадар автоматлашган тизимни тўлиқ ишга тушириш лозим — Президент “Ҳудудий электр тармоқлари”га топшириқ берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 сентябрь куни электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Йиғилишда электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, бу мақсадлар учун қарийб 1,2 миллиард доллар маблағ йўналтирилмоқда.

– Бу маблағларнинг натижадорлиги ва қайтими фақатгина ҳисоблагичларни ўрнатиш билан ҳал бўлиб қолмайди. Истеъмолчи сарф қилган энергия ресурси ҳажмини билиш билан тизимдаги йўқотишлар ва ўғирликларга чек қўйиб бўлмайди. Бунинг учун “энергияни ишлаб чиқарувчи – магистрал тармоқлар – тақсимлаш тармоқлари – истеъмолчи” жараёнларининг ҳар бир занжирини қамраб олувчи яхлит онлайн тизимни яратиш керак, – деди давлат раҳбари.

Ҳамма жойда ҳисоблагичлар ўрнатиш, уларга хизмат кўрсатадиган сервислар ташкил этиб, узлуксиз ишлашини таъминлаш, малакали кадрлар тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

Ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, қарздорликни вақтида тўлаш, тармоққа ноқонуний уланишларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини кучайтириши лозимлиги айтилди.

Бугунги кунда жойларда қарийб 4 миллион дона электр энергияси ҳисоблагичи ўрнатилиб, шундан 2 миллионтаси ягона электрон базага уланган. Йиғилишда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига йил якунигача яна 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартга қадар автоматлашган тизимни тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, йирик истеъмолчи ва тадбиркорлик субъектлари, тақсимлаш пункти ҳамда трансформаторларга электрон ҳисоблагичлар ўрнатиб, уларни ҳам ягона электрон базага улаш бўйича топшириқ берилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21