my5
28

Ҳафталик об-ҳаво: Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 14.09.2020, 12:36
1352
Ҳафталик об-ҳаво: Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Соҳа мутаҳассисларининг хабар беришича, бугун ва эртага Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз қуруқ ва иссиқ ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат 27-32 даража атрофида бўлади.

16 сентябрда республиканинг шимолий туманларига Волгабўйидан салқин ва кам нам ҳаво оқими киришни бошлайди. Кун давомида бу оқим мамлакатимизнинг шимоли ва чўл зонасидан ўтади ва булутлиликнинг ортиши ва кундузги ҳароратнинг 20-25 даражагача пасайишига олиб келади.

17-18 сентябрда салқин ва кам нам ҳаво бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Ҳамма жойда булутлилик ортади, қисқа муддатли ёмғирлар фақат республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даражагача, кундузи 22-27 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 5-7 даражага пастдир.

Совуқ ҳаво фронти ўтиши натижасида 16-17 сентябрь кунлари республика бўйича шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

19 сентябрда жануби-ғарбий иссиқ ҳаво совуқ оқимни сиқиб чиқаришни бошлайди ва кундузги ҳарорат 1-2 даражага кўтарилиб, 25-30 даражани ташкил қилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37