my5
28

Кўчадан пичоқ санчилган чақалоқ топилди

ДУНЁ 13.09.2020, 21:53
4815
Кўчадан пичоқ санчилган чақалоқ топилди

Аргентинанинг Мисьонес провинциясидаги Посадес шаҳри кўчаларидан бирида янги туғилган қиз бола чақалоқ топиб олинди. У пакетга ўралган, ҳаммаёғи яра-чақа, орт томонида эса санчилган пичоқ осилиб турар эди, деб ёзмоқда Daily Mail газетасига таяниб xs.uz

Маълум бўлишича, 31 ёшли жисмоний тарбия бўйича йўриқчи Диего Себастян Пенайо йўлда кетаётиб, гўдак йиғисини эшитиб қолади. Сўнгра зудлик билан уни шифохонага олиб боради.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг қизалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинган

Кейинчалик чақалоқ туғилганига икки кун бўлгани аниқланди. Унинг танасида кесиш, тилиниш кўринишидаги жуда кўп жароҳатлар бор эди. Аммо уларнинг бирортаси болакайнинг ички органларига ўтмаган. Қизалоққа Эсперанса деб исм қўйилди. Бу ўзбекчасига Умида деганидир.

Орадан бироз вақт ўтиб шафқатсиз она ҳам қўлга олинган. У фарзандини дунёга келтириши билан, уни олиб туғуруқхонани тарк этган. У бу қилмиши учун жазоланадими ёки йўқ, бу ҳақида маълумот берилмаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37