my5
28

Одил Аҳмедов янги клубига қандай шартлар асосида ўтгани маълум бўлди

СПОРТ 12.09.2020, 13:09
844
Одил Аҳмедов янги клубига қандай шартлар асосида ўтгани маълум бўлди

«Шанхай СИПГ» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Хитойнинг бошқа бир клубига ижарага берилди.

32 ёшли Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси «Тяньцзинь Тэда» таркибида 2020 йилнинг 31 декабрига қадар тўп суради.

Қайд этиш жоиз, Аҳмедовнинг Шанхай клуби билан шартномаси ҳам айнан шу йилнинг 31 декабрида ўз ниҳоясига етади. Transfermarkt маълумотларига кўра, Аҳмедовнинг ижараси 62 минг еврони ташкил қилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37