my5
28

Пластик картангиз суратини қўл телефонингизда сақламанг!

ЖИНОЯТ 11.09.2020, 18:07
1382
Пластик картангиз суратини қўл телефонингизда сақламанг!

1983 йил Навоий вилоятида туғилган, ҳозирда Зарафшон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.Ш. эҳтиётсизлик оқибатида «Редми-7» русумли қўл телефонини кўчада тушириб қолдиради.

Йўқотилган буюмни 1993 йил Навоий вилоятида туғилган, айни пайтда Зарафшон шаҳрида яшовчи К.В. топиб олиб, телефон хотирасидаги М.Ш.га тегишли бўлган шахсий пластик карта рақами тасвирини кўриб, ўзининг андроид қўл телефонида мавжуд бўлган “PayMe” дастурига ҳисобида маблағи бўлмасада киритиб қўяди.

Вақт ўтиб, М.Ш.нинг ойлик маоши пластик картага тушганлиги тўғрисидаги хабарномани ўқиб, К.В. 1 миллион 323 минг сўм пул маблағини яширин равишда талон-торож қилган ҳолда, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади. Ҳозирда Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан қоидабузар К.В.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Афсуски, инсоф-диёнатни унутган ҳолда, ўзгалар меҳнати эвазига топилган ҳалол насибага кўз тикиб, нопоклик йўли билан мўмай даромадга эга бўлувчи кишилар ҳам бор орамизда. Бироқ, қоидабузарлик ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз исботини топади, албатта.

Эндиликда, фуқаро К.В. тегишли тартибда жавобгарликка тортилади. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, кейинги пайтларда фуқароларнинг эътиборсизлиги сабаб, шахсий пластик картасидаги пул маблағларининг ноқонуний олиб қўйилаётганлиги каби ҳолатлар юзасидан кўплаб мурожаатлар учрамоқда.

Авваламбор, ҳар бир киши ўзига тегишли бўлган шахсий пластик картаси рақамларини сир тутиши мақсадга мувофиқдир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37