my5

Жиззахдаги машина заводида ноябрдан бошлаб KIAнинг энг янги моделлари ишлаб чиқарилади

ИҚТИСОДИЁТ 10.09.2020, 17:31
1103
Жиззахдаги машина заводида ноябрдан бошлаб  KIAнинг энг янги моделлари ишлаб чиқарилади

Ноябрда Жиззахдаги янги заводда KIA K5 ва Seltos моделларини ишлаб чиқариш ишлари бошланади. Келгусида жаҳон брендларининг бошқа модделларини ҳам ишлаб чиқариши кутилаётган ADM-Jizzakh заводининг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 25 000 автомобилни, кейинчалик эса 100 000 автомобилни ташкил этиши режалаштирилган.

Жиззах эркин иқтисодиёт зонасидаги ADM-Jizzakh заводи ноябрь ойидан бошлаб энг янги моделлардан бўлган — KIA Seltos ва KIA К5 автомобилларини йиғишни бошлайди, дея хабар қилди Roodell компанияси матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Завод аввал-бошданоқ мультибрендли хусусиятга эга бўлиши кўзда тутилган — келгусида у ерда жаҳонга машҳур қатор брендлар автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳамкор дилерлик тармоқлари орқали МДҲ давлатларига экспорт қилинади.

 

Айни пайтда Жиззах ЭИЗда завод қурилишининг якуний босқичи давом этмоқда ва турли конфигурацияга эга бўлган автомобилларни ишлаб чикариш учун мўлжалланган иккита технологик линиясини ўрнатиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

 


 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21