my5

Роналдуни ари чақди. У энди Хорватияга қарши ўйинда қатнашолмайди

СПОРТ 05.09.2020, 18:46
1081
Роналдуни ари чақди. У энди Хорватияга қарши ўйинда қатнашолмайди

"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Миллатлар Лигаси доирасидаги Хорватияга қарши ўйинда миллий терма жамоага ёрдам бера олмайди.

Ўйинчи бир неча кундан бери машғулотларда қатнашмаяпти, сабаби уни ари чақиб олган ва шу сабабли даволанмоқда.

"Мен у билан ўйинда доимо бирга бўлишга шубҳа қиляпман. У яхши машғулотлар қилди, аммо кутилмаганда чоршанба куни оёғидаги бармоғи ари чаққандек қизариб кетди. Энди кутиш керак. Инфекциядан даволаниш қанча вақт олишини билмаймиз", - дейди Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш.

Португалия терма жамоаси бугун Хорватияга қарши, 8 сентябрда эса Швецияга қарши баҳс олиб боради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21