my5
all

Ишламайдиганлар алиментни қандай тўлайди?

САВОЛ-ЖАВОБ 17.12.2015, 15:54
22477
 Ишламайдиганлар алиментни қандай тўлайди?

Алимент тўлаши шарт бўлган шахс ишламаса, алимент миқдори қандай ҳисоб-китоб қилинади?

Ш.Нарзиева, Қашқадарё вилояти

Б.Юсупов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд департаменти директори ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99-моддасига кўра, вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг иккита бола учун - учдан бир қисми миқдорида ундирилиши белгиланган.

Оила кодексининг 140-моддасига мувофиқ вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилиши, алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилиши белгиланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81