my5
all

Қамалган талаба ўқишдан ҳайдаладими?

САВОЛ-ЖАВОБ 10.12.2015, 16:11
5538
 Қамалган талаба ўқишдан ҳайдаладими?

Олий ўқув юртида ўқиш пайтида жиноий жавобгарликка тортилган, қамалган талаба ўқишдан ҳайдаладими ёки қамоқдан чиқиб, ўқишни давом эттирадими?

Р.Содиқова, Фарғона  вилояти, Қўқон шаҳри

 

М.Иноятов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш талабаларни ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 118-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида НИЗОМ”нинг IV бўлим 30- банди 9-хат бошига мувофиқ, талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин. Ўқишни давом эттириш масаласи конун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси