my5
all

Таълим кредити қанча муддатга берилади?

САВОЛ-ЖАВОБ 10.12.2015, 16:09
7885
 Таълим кредити қанча муддатга берилади?

“Олий ўқув юртларида ўқиш учун талабаларга кредит бериладими? Берилса, қанча фоиз эвазига?

Д.Шарипова,

Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари У.Мустафоев жавоб беради: 

-Тижорат банклари республика  олий ўқув юртларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган Ўзбекистон фуқаролари, уларнинг ота-лоналари ва васийларига таълим тўлови учун таълим кредитлари ажратадилар.  (Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида” ги қарори)

Таълим кредитлари ўқишга кирган шахсларга қуйидагича муддатда берилади:

Бакалавриат учун -10 йил муддатга;

Магистратура учун - 5 йил муддатга;

Таълим кредитларида қуйидагича  фоиз ставкалари жорий этилган:

чин етимлар ва «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари ва кам таъминланган оилалардан чиққанлар учун –о фоиз ставка(Фоизсиз кредит);

талабаларнинг қолган тоифаларига — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ўзгарувчи фоиз ставкалари белгиланади.(ҳозирда  йилига 9%) 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси