my5

Ўзбекистонда туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш 2021 йилгача тўхтатилди

ЖАМИЯТ 12.08.2020, 19:51
306
Ўзбекистонда туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш 2021 йилгача тўхтатилди

Пандемия даврида жойлаштириш воситаларининг юкламаси кескин тушиб кетиши ва аксарият ҳолларда улар фаолиятининг тўхтатилганлиги сабабли Президентнинг 28 майдаги «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг 2-бандига мувофиқ, туристик (меҳмонхона) йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш 2021 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга тўхтатилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, мазкур йиғим жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар) томонидан бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади.

Туристик йиғимдан тушган маблағлар Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, туризм инфратузилма объектларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш, туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, ҳудудлардаги салоҳиятли туризм объекти ва масканларини бирламчи чораларни кўрган ҳолда сайёҳлар ташрифи учун тайёрлаш мақсадларига ишлатилади.

Туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлашнинг 2021 йил 1 январгача тўхтатилиши юқоридаги фармон билан жойлаштириш воситалари учун тақдим қилинган бошқа имтиёз ва енгилликлар қаторида пандемия туфайли вужудга келган мураккаб иқтисодий вазиятда хорижий фуқаролар томонидан меҳмонхоналарга амалга ошириладиган тўлов миқдорини камайтиради ва кўрсатилган муддатгача пандемиядан кейинги даврда фаолиятларини қайта тиклаб олишларида енгиллик туғдиради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21