my5

Биз албатта бу синовларни тез орада енгиб ўтамиз. Мен бунга қатъий ишонаман — Шавкат Мирзиёев

ЖАМИЯТ 12.08.2020, 19:16
462
Биз албатта бу синовларни тез орада енгиб ўтамиз. Мен бунга қатъий ишонаман — Шавкат Мирзиёев

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Давлат раҳбари халқ илтимосига кўра, Ўзбекистонда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш лозимлигини таъкидлади. 

Шунга кўра, 15 августдан бошлаб қатор фаолият ва ҳаракат турларига рухсат берилди.

Карантин чекловларини юмшатиш баробарида Республика махсус комиссиясига ҳар бир фаолият тури бўйича қандай санитария талабларига амал қилиш зарурлигини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди. Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинига олиш ва ундан чиқариш тартибини енгиллаштириш, пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Санитария-эпидемиология хизматига коллектив иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди. 

Телевидение ва радиода маданий-маърифий, кўнгилочар кўрсатув ва эшиттиришларни кўпайтириш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда театр, кино, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

– Карантин талаблари юмшатилаётган бўлса-да, барчамиз ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилишимиз, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслигимиз керак. Худога шукур, ҳаммамиз ҳам етарли тажриба орттирдик. Кўпни кўрган халқимиз жуда катта матонат ва қаҳрамонлик, тиббий маданиятини намоён қиляпти. Темир интизом, қаттиқ чидам ва сабр-тоқат билан биз албатта бу синовларни тез орада енгиб ўтамиз. Мен бунга қатъий ишонаман, – дея таъкидлади Президент.

Мавзуга доир:

15 августдан автомобиллар кун бўйи, 17 августдан эса ҳудудлар ўртасида юриши мумкин — Президент

Ўзбекистонда тўйларга рухсат берилди. Қатор хизмат кўрсатиш масканлари ҳам очилади

Ўзбекистонда буюм бозорлар қачондан ишга туширилиши расман белгиланди

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21