my5

"Бола пули" ундириб берилган шахснинг уйида ёнғин чиқди: энди унга моддий ёрдам керак

ЖАМИЯТ 12.08.2020, 10:46
572
"Бола пули" ундириб берилган шахснинг уйида ёнғин чиқди: энди унга моддий ёрдам керак

Кармана туманининг "Зиёкор" маҳалласида яшайдиган Ҳамроевлар оиласи маҳалладан "бола пули" ололмай юргани учун анчагина овора бўлганди.Туман адлия бўлими аралашуви билан фуқаро мурожаати ҳал этиб берилган.Аммо "бола пули" оила вакилларининг қўлига тегиб улгурмай хонадонда ёнғин чиқди.

-Кунлик кира қиламан, шу билан рўзғоримни тебратаман.Ҳар доимгидек ишни тамомлаб машинамни ҳовлимиз дарвозасини олдига қўйдим. Уйда аёлим ва болаларим бор эди. Машинадан искра чиққанми билмадим.Аввал машинам ёнди, машинада кичик портлаш бўлиб уйимга ўт кета бошлади.Уйимизнинг том қисми, деворлари тўлиқ ёнган. Газ, электр энергия тармоқлари ҳам ўчганди энди улаяпмиз.Яшашга жой, ейишга нон топиш қийин бўлаяпти-дейди Тунис Ҳамроев.

6 киши бир уйда яшашади.Айни пайтда улар ҳовли ошхонасини макон тутишган. "ҳар қалай бола пули бир кунимизга яраб турар, энди хўжайиним ҳам такси ҳайдолмайди.Машина бутунлай яроқсиз бўлиб қолди"дейди Муқаддас Мардонова.

Хонадон вакилларининг айтишича, машина учун сўраб борилган суғурта пули ҳам берилмаган. Кармана туман адлия бўлими ва маҳалла мутасаддилари ҳамкорлигида айни пайтда оила аҳволини яхшилаш учун амалий чоралар кўрилмоқда.

-Фуқароларни ижтимоий ёрдам олишлари учун қонуний тартибда рўйхатга киритдик.Ҳомийлик кўмаги кўрсатишларини сўраб бир қатор тадбиркорларга ҳам мурожаат қилганмиз.Ҳозирча уйнинг том қисмини ёпишлари учун амалий ёрдам бераяпмиз-дейди туман адлия бўлими етакчи мутахассиси Жамшид Ҳамроев

Фуқароларнинг ҳуқуқий масаладаги мурожаатлари тегишли тартибда ўрганилмоқда.

                                                                                                                        Навоий вилояти адлия бошқармаси

                                                                                                                                    Ахборот хизмати

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21