my5

Ички ишлар вазиридан ёрдам сўраган қашқадарёлик блогерлар иши бўйича брифинг бўлиб ўтади

ЖАМИЯТ 11.08.2020, 09:00
376
Ички ишлар вазиридан ёрдам сўраган қашқадарёлик блогерлар иши бўйича брифинг бўлиб ўтади

Аввалроқ, қашқадарёлик икки блогернинг калтаклангани ва улар Ички ишлар вазиридан ёрдам сўраганидан сўнг, хонадонларида тинтув ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур яккабоғлик блогерлар иши бўйича брифинг ташкил этилади. Бу ҳақда АОКА нинг вилоятдаги вакили Усмон Нусуров маълум қилган. 

"Уйи тинтув қилинган яккабоғлик блогерлар — Мақсуд Музаффаров, Камил Фахриддиновлар масаласи бўйича брифинг бўлиб ўтади. Унда Қашқадарё прокуратураси ва ИИБ ҳолатни изоҳлайди", - дея маълум қилинади брифингда.  Брифинг 2020-йил 12-август куни соат 11:00 да бўлиб ўтади.  

Маълумот учун, Усмон Нусуров 10-август куни Яккабоғ туманида бўлиб, бепул такси лойиҳасини амалга ошириб, калтакланган блогерлар билан суҳбатлашган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21