my5

Ливан ҳукумати намойишлар ортидан истеъфога чиқди

ДУНЁ 11.08.2020, 07:04
606
Ливан ҳукумати намойишлар ортидан истеъфога чиқди

Ливан ҳукумати истеъфога чиқди, деб баёнот берди соғлиқни сақлаш вазири Ҳамид Ҳасан LBC телеканали эфирида, деб ёзди "kun.uz".

Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишдан сўнг, Зейна Акр Мудофаа вазири курсисини тарк этган. Аввалроқ, ҳукуматнинг бир неча вакили истеъфо ҳақида баёнот берган эди. 10 август куни кечқурун бу масала бўйича бош вазир Ҳасан Диаб ҳам баёнот бериши кутилмоқда.

Ҳукуматнинг тўлиқ таркибда истеъфога чиқиши Байрут аҳолиси талабларидан бирининг бажарилишини англатади.

Байрут портидаги кучли портлаш 4 август куни содир бўлди. Натижада, шаҳарга жуда катта зарар етказилди, 4 мингдан ортиқ одам жабрланди, 300 мингдан ортиғи уйларидан маҳрум бўлди, 200га яқин инсоннинг жасади топилди.

7 августдан бошлаб ливанликлар норозилик намойишига чиқишди, кейинчалик бу оммавий тўқнашувларга айланиб кетди. Намойишчилар полицияни тошбўрон қилишди, петардаларни отишди, бунга жавобан, полиция кўзни ёшлантирувчи газга эга гранаталарни улоқтирди. Намойишчилар бир қанча талабларни қўйишди, жумладан, парламентни тарқатиб юбориш, ислоҳотларни ўтказиш ва ҳ.к.

Жума куни улар 4та вазирликнинг биносини эгаллашди, аммо кейинчалик ҳарбийлар уларни ҳукумат идораларидан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлишди. 

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, тартибсизликлар оқибатида хавфсизлик хизматининг бир ходими ҳалок бўлди, 700дан ортиқ киши жароҳатланди.

Мавзуга доир:

Байрутда кучли портлаш содир бўлди (видео)

Байрутдаги портлашда Россия ва Қозоғистон элчихоналари зарар кўрди (видео)

Қурбонлар сони 100 нафардан ошди. Байрутдаги портлаш сабаби маълум бўлди

Трамп Байрутдаги портлаш ҳужум бўлган бўлиши мумкинлигини айтди

Кучли портлаш сабаб Байрутда намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар авж олиб кетди (видео)

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21