my5

Британия Бош Вазири мактаблар сентябрдан очилиши зарурлигини айтди

ДУНЁ 10.08.2020, 13:56
541
Британия Бош Вазири мактаблар сентябрдан очилиши зарурлигини айтди

Британия Бош Вазири Борис Жонсоннинг айтишича, мамлакатдаги мактабларни сентябрдан бошлаб очиш ижтимоий, иқтисодий ва ахлоқий зарурият ҳисобланади. Жонсон давом этаётган коронавирус пандемиясига қарамай ҳукумат мактабларда ўқувчилар саломатлигини сақлай олишини таъкидлаган. Бу ҳақда таржумон.уз хабар берди.

Шу ойнинг бошида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, агар коронавирус ва унинг занжирини аниқлаш бўйича тизим яратилмасдан мактаблар очилса, қиш фаслига келиб Британияда CОVID-19 нинг иккинчи тўлқини юзага келиш хавфи туғилади. Иккинчи тўлқинда коронавирус биринчисидан икки баравар кўп тарқалиши мумкин.

Лекин, Жонсон мактабларни очишни мамлакатдаги энг муҳим иш деб ҳисобламоқда. У агар келажакда карантин жорий қилинса, ёпиладиган энг охирги муассаса мактаблар бўлишини ҳам таъкидлаган.

Британияда мактаблар март ойида ёпилган ва июнь ойида оз сонли ўқувчилар билан қайта очилганди. Британия ҳукумати ҳам сентябрнинг бошидан барча ўқувчилар мактабга қайтишларини хоҳламқода.

“Мактабларимизни керакли бўлган муддатдан бир лаҳза кўпроқ ёпиб қўйишимиз ижтимоий, иқтисодий ва ахлоқий жиҳатдан катта зарарни келтириб чиқаради. Пандемия тугагани йўқ. Лекин, эндиликда биз барча ўқувчиларнинг соғлигини сақлаган ҳолда мактабларни очиш бўйича етарлича билимга эгамиз” дейди Борис Жонсон.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21