my5
28

Хитойда аниқланган янги SFTS вирусининг хавфлилик даражаси баҳоланди

ДУНЁ 10.08.2020, 07:37
1815
Хитойда аниқланган янги SFTS вирусининг хавфлилик даражаси баҳоланди

Хитойда аниқланган янги SFTS вирус инфекцияси коронавирус билан гриппнинг аралашмасидан камроқ хавфлидир.


Ушбу нуқтаи назарни Новосибирск давлат тиббиёт университети ички касалликлар кафедраси доценти Владислав Митрохин URA.RU га баён қилган, дея ёзмоқда Янги Ўзбекистон нашри. 

Унинг сўзларига қараганда, янги касаллик ҳақида ҳозирча маълумотлар етарли эмас. Ҳозирча янги вируснинг фақат ошқозон-ичакка таъсири ҳақида гапириш мумкин.

«Лекин энг хавфлиси бу коронавирус билан грипп вирусининг бирикиши деб ўйлайман. Агар бир вақтнинг ўзида иккаласи билан касалланса, албатта», — деб ҳисоблайди эксперт.

Шунингдек, у ҳамкасбларининг янги вирус ҳозир Россия учун хавфли эмас, деган фикрига ҳам эътибор қаратди. Лекин Владислав Митрохин тўлиқ манзаранинг мавжуд эмаслиги ҳақида ҳам қўшимча қилади. Янги касаллик коронавирус каби кенг эмас, балки маҳаллий даражада тарқалиши мумкин, деган тахмин мавжуд. Лекин маълумотларнинг етарли эмаслиги ҳозирча хулоса қилиш имконини бермайди.

«Вируснинг юқиш йўллари қанақанги эканлиги аниқ эмас. Ўйлайманки, ҳафта давомида биз кўпроқ ахборот олишимиз мумкин», — деди Владислав Митрохин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37