my5

Шаҳрисабзлик йўқолиб қолган 15 ёшли қизни топишда ёрдам беринг

ЖАМИЯТ 09.08.2020, 10:38
1019
Шаҳрисабзлик йўқолиб қолган 15 ёшли қизни топишда ёрдам беринг

Ички ишлар вазирлиги 2005 йил 10 майда Шаҳрисабз туманида туғилган, миллати ўзбек бўлган Раззоқова Севинч Абдурасул қизи йўқолиб қолганлиги ҳақида эълон берди. 

Севинч тумандаги 30-сонли умумтаълим ўрта таълим мактаби 8-синф ўқувчиси бўлиб, Шаҳрисабз тумани, “Чоршанбе” МФЙ Чоршанбе қишлоғида яшайди.

Таниб олишингиз учун алоҳида белгилари: Буйи 160-165 смлар атрофида, ўрта гавдали, озғиндан келган, юзида сепкили бор, сочи калта, қошлари ёйсимон қалин қора рангда, юзи овалсимон шаклда, кўзлари қисиқ малла рангда, бурни ўртача катталикда, қулоқлари ўртача катталикда.

Раззоқова Севинч Абдурасул қизини кўрган-билганлар қуйидаги телефон рақамларга қўнғироқ қилишлари ёки яқин атрофдаги ИИБга мурожаат этишлари сўралмоқда.  

Телефон: 102, 75 522-78-12, 75 221-88-66, 97 279-17-71.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21