my5

Бухорода табиий газ қазиб чиқаришни ошириш мақсадида қўшимча яна 3 та қудуқ бурғуланади

ИҚТИСОДИЁТ 08.08.2020, 14:25
743
Бухорода табиий газ қазиб чиқаришни ошириш мақсадида қўшимча яна 3 та қудуқ бурғуланади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Учқир газни олтингугуртдан тозалаш” комплексидаги қурилмаларнинг қурилиш ишлари ҳолатини ўрганди. Бу ҳақда Жамият Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Учқир газни олтингугуртдан тозалаш” комплексида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан “Учқир сиқув компрессор станцияси” ва “Учқир газдан пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси”да бажарилаётган кенг кўламли ишларнинг қурилиш ва монтаж ишлари жараёнидаги муаммоли масалалар аниқланди ва уларни ечими юзасидан мутахассислар билан муҳокамалар ўтказилди ҳамда тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Бошқарув раиси томонидан пандемия даврида иш майдонида назоратни кучайтириш, иш жойларини тез-тез дизенфекция қилиш, огоҳликни ошириш, ишчи ходимлар орасида инфекция тарқалишини олдини олиш чораларини кўриш ва “Учқир газни олтингугуртдан тозалаш” комплексида тез тиббий ёрдам пунктини ташкил қилиш юзасидан корхона раҳбари ва пудратчи ҳамкорлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Қурилиши режалаштирилган қурилмаларни белгиланган муддатларда ишга тушириш учун муаммоли масалалар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди ва ўз вақтида ишларни якунлаш вазифаси юклатилди.

Жорий йилнинг 1 сентябрга қадар Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқарсмасини “Учқир газни олтингугуртдан тозалаш” комплекси биносига кўчиш бўйича зарур топшириқ берилди.

Бошқарув раиси “Кулбешкак” ГДТҚда олиб борилаётган қурилиш монтаж ишлари билан ҳам яқиндан танишди. У ерда “Дояхатин” гуруҳи конларидан келаётган табиий газ, ўрнатилган сепаторларда дастлабки тайёрланиб, кейин янги қурилаётган “Учқир сиқув компрессор станцияси”га бериш кераклиги бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Ҳозирги кунда қурилиш монтаж ишларининг 60 % бажарилган бўлиб, ушбу қурилмани тез ва сифатли қуриб ишга топшириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, табиий газ ҳажми тушиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида, табиий газ қазиб чиқариш қудуқларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, қазиб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган бурғилаш ва технологик жараёнлардаги чора-тадбирларни белгиланган муддатларидан аввал ишга тушириш кераклиги таъкидланди.

Қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш юзасидан қўшимча тадбирларни ишлаб чиқиш, ва қазиб чиқаришни ошириш мақсадида қўшимча янги 3 та ишлатиш қудуқларини бургулаш бўйича кўрсатмалар берилди.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” МЧЖни моддий техник базасини босқичма-босқич янгилаш дастурини амалга оширишни тезлаштириш ва ҳозирда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қудуқларни сифатли таъмирлаш ва самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Ўрганиш давомида жойлардаги қудуқларни бурғилаш ва таъмирлаш ишларини тезлаштириш, уларни муддатидан аввал тугатиб ишга тушириш учун моддий товар бойликларини етказиб келишни жадаллаштириш юзасидан қатъий назоратга олинганлиги, бу йўналишда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг манфаатдор бўлиши учун барча шароитлар яратишга алоҳида эътибор берилди.

Газли ҳудудида геология-қидирув ишлари дастури доирасида қурилиши давом этаётган излов-қидирув қудуқларнинг бугунги ҳолати, муаммолари ўрганилди ва қурилиш билан тугатиш бўйича барча ишларни жадаллаштириш чораларини кўрилиши таъкидланди.

Қўшимча қурилиши режалаштирилган 3 та излов-қидирув қудуқларида (“Андакли-4”, “Андакли-5” ҳамда “Жанубий Кулбешкак-4”) ускуналарнинг монтаж ишлари якунланиб, бурғилаш ишларининг бошланиши бўйича мутахассисларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз маблағлари ҳисобидан қурилиши белгиланган 30 та эксплутацион қудуқлар кесимида, Газли ҳудудида қурилиши давом этаётган “Дояхотин-83” қудуғини қурилиш билан тугатиш бўйича барча чораларни кўриш ва ишга қўшиш бўйича кўрсатмалар берилди.

2020 йилда углеводород хом-ашёсини қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш юзасидан Газли ҳудудидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз маблағлари ҳисобидан яна 3 та эксплутацион қудуқлар ўрнини белгилаш ва бир ой ичида қудуқларни бурғилаш билан бошлаш чоралари кўриб чиқиш кераклиги таъкидланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21