my5
28

"Иккинчи тўлқин юз бериши эҳтимоли баланд". Коронавирус қишда кўпроқ тарқаладими?

ЖАМИЯТ 07.08.2020, 08:30
1550
"Иккинчи тўлқин юз бериши эҳтимоли баланд". Коронавирус қишда кўпроқ тарқаладими?

Бу саволга ҳозирча расман жавоб берилмаган бўлса ҳам, бошқа вируслар ҳақидаги маълумотларга таянган ҳолда, "ҳа" деб жавоб беришимиз мумкин, дея ўрганишларини маълум қилган шифокор, фармацевт, блогер Абдулазизхон Акрамов шахсий блогида.

Covid-19ни келтириб чиқарган янги коронавирусдан ташқари, шамоллаш симптомларига сабаб бўладиган яна тўрт хил коронавирус мавжуд. Бундан ташқари, грипп, риновирус ҳамда нафас йўлларига таъсир ўтказувчи РСВ (Респиратор-синцитиал вирус) вируслари ҳам бор.

Лондондаги Гигиена ва Тропик (иссиқ мамлакатлар-таҳр.) касалликлар институтидан доктор Рэйчел Лоунинг айтишича, қишда авжига чиқадиган бошқа вирусларга қарайдиган бўлсак, мавсумий таъсир ҳақида сўз юритиш ўринли.

"Аммо бунинг сабаби об-ҳаво шароитларими ёки одамларнинг ҳаракатларими, бу ҳақда аниқ хулоса йўқ", дейди олима.

Барча вируслар совуқ ҳавода инсон танасидан ташқарида узоқроқ вақт яшайди. Британия ҳукуматининг Фавқулодда вазиятлар учун илмий-маслаҳат гуруҳи (Sage)га кўра, коронавирус учун идеал ҳарорат +4 градус.

Қолаверса, қишда вируснинг фаоллигини пасайтирадиган Қуёш ультрабинафша нурлари кам бўлади.

Қишда кўп вақтни ёпиқ бинода ўтказамиз; деразалар ёпиб қўйилгани учун ҳаво айланиши кам. Бутун бу омиллар коронавируснинг тарқалишига ёрдам беради.

Британия Тиббиёт Академияси тайёрлаган ҳисоботда айтилишича, энг пессимистик тахминларга кўра, бу йил қишда мамлакатда 250 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари бўлиши мумкин.

Вирусга чалинган одамнинг қанча одамга юқтиришини ҳисоблаш учун қўлланиладиган "R" (репродукция-таҳр.) даражаси бунда асосий рол ўйнаши айтилади.

Ҳозирда 1 дан пастда бўлган "R" сонининг қишда 1.7га кўтарилиши кутилади.

Карантиндан аввал Британияда "R" они 3 дан баланд бўлган.

Лондон Империя коллежидан профессор Кэнди Барклейнинг айтишича, одамларнинг хавотирларида жон бор.

"Иккинчи тўлқин юз бериши эҳтимоли баланд. Жамоа иммунитети даражасига чиққанимиз йўқ ва иккинчи тўлқин учун қиш жуда қулай вақт. Ҳозирда катта бир мавҳумлик олдида турибмиз ва иккинчи тўлқин ёмонроқ бўлиши мумкин", - дейди британиялик олим.

Ҳозирда Британия аҳолисининг 5 фоизи коронавирусга чалингани, 95 фоиз аҳолининг вирусга қарши ҳеч қандай иммунитети йўқлиги айтилади.

Вирус назоратдан чиқиб кетганида нималар бўлишини АҚШ мисолида кўрса бўлади

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37