my5

Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортлари шерикликка берилади

ИҚТИСОДИЁТ 05.08.2020, 21:53
1011
Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортлари шерикликка берилади

Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортлари зарарга ишлаётгани учун улар шерикликка берилади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Бу ҳақда 5 август куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди. Йиғилишда энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш масаласи кўриб чиқилган.

Халқаро экспертларнинг таҳлилига кўра, Ўзбекистондаги мавжуд аэропортларни модернизация қилиш учун ўртача 800 миллион доллар талаб этилади. Шу муносабат билан Жаҳон банки билан биргаликда Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларини «пакет принципи» (зарар билан ишлаётган ҳаво портларини фойда келтираётганлари билан шерикликка бериш) асосида шерикликка бериш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда аэропортларни модернизация қилиш, Андижон, Бухоро, Урганч ва Қарши халқаро аэропортларини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича тендер эълон қилиниши белгиланган эди.

Шунингдек, рақобатни кучайтириш учун фуқаро авиацияси бозорига янги ташувчиларни жалб қилиш, Uzbekistan Airways’ни нуфузли хорижий компания бошқарувига бериш масаласи кўриб чиқилган.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21