my5

ФВБ қўлбола кислород ускуналаридан фойдаланиш хавфли эканини маълум қилди

ЖАМИЯТ 04.08.2020, 21:16
461
ФВБ қўлбола кислород ускуналаридан фойдаланиш хавфли эканини маълум қилди

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясига чалиниб, уй шароитида даволанаётган инсонларнинг кислород баллонларидан фойдаланишга уринаётгани билан боғлиқ турли хабарлар тарқалгани юзасидан тушунтириш берди.

Маълум қилинишича, уй шароитида тиббиёт ходимлари назоратисиз кислород баллонидан фойдаланиш мумкин эмас.

«Тиббиёт мақсадларида ишлатиладиган сиқилган кислороднинг хавфли омиллари бор. Бу унинг тез ёниш хусусияти, ёнғин ва портлаш хавфи билан боғлиқлиги ҳамда кутилмаган фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин», — дейилади хабарда.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаролардан ушбу турдаги қўлбола ва тиббиёт ходимлари назоратида бўлмаган кислород баллонларидан фойдаланмасликка чақиради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21