my5
28

Бировнинг Нексиясини сотиб юборган фирибгар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 03.08.2020, 20:48
831
Бировнинг Нексиясини сотиб юборган фирибгар қўлга олинди

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 20 июль куни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи фуқаро Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ишонч телефонига мурожаат қилиб, унинг автомашинасини тузатишга олиб кетган шахс, бегона кишига сотиб юборганини маълум қилган ва унга нисбатан чора кўришни сўраган. 

Маълум бўлишича, фуқаро 13 июль куни “Нексия” русумли автомашинасини устахонага кўрсатиш учун бошқа бир шахсга берган, бироқ, устахона ишчиси бўлган бу шахс автомашинани Чортоқ туманида яшовчи фуқарога сотиб юборган.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади хабарда.

ИИБ фуқароларни мол-мулки хавфсизлигига эътиборли бўлишга, нотаниш шахсларга ишониб бериб юбормасликка, фирибгарлар тузоғига илинмасликка чақирмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37