my5

Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари белгиланди

ИҚТИСОДИЁТ 03.08.2020, 19:47
1364
Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисида”ги Низоми тасдиқланди (Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнь куни 3269-сон билан рўйхатга олинган). Бу ҳақда Марказий банк расмий телеграм канали орқали хабар берилди.

Ушбу низом Осиё тараққиёт банки мутахассислари билан ҳамкорликда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ишлаб чиқилди ва тижорат банклари томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг умумий шартлари ҳамда қоидаларини белгилаб беради.

Низомда ипотека кредити йўналишлари, расмийлаштириш босқичлари, қарз олувчининг тўловга лаёқатлилиги таҳлили ҳамда ипотека кредитларини ажратиш билан боғлиқ таваккалчиликни бошқариш бўйича йўналишлар белгилаб қўйилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21