my5

Туркияда "Жалолиддин Мангуберди" сериалининг суратга олиш ишлари бошланди (видео)

МАДАНИЯТ 03.08.2020, 15:13
891
Туркияда "Жалолиддин Мангуберди" сериалининг  суратга олиш ишлари бошланди (видео)

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига кўра "Ўзбеккино" миллий агентлиги билан ҳамкорликда Туркияда "Жалолиддин Мангуберди" сериалининг  суратга олиш ишлари бошланди.  

Агентлик Ахборот хизматининг маълум қилишича, Туркиянинг "Bo‘zdag‘ film" студияси томонидан суратга олинаётган кўп қисмли фильм режиссёри Меҳмет Бўздағ, сценарий муаллифи Назар Эшонқул. 

Ҳозирда Туркиянинг Аксарай вилояти ҳудудида суратга олинаётган сериал учун махсус тарихий декорациядан иборат павильон қурилган. 

Сериалда бош қаҳрамон Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри Эмре Кивилжим ижро этади. 

Шунингдек, бир қатор ўзбекистонлик актёр ва актрисалар  Тоҳир Саидов, Жавоҳир Зокиров, Акбархўжа Расулов,  Райҳон Уласенова, Раъно Шодиева, Феруза Норматова, Юлдуз Ражабоваларнинг ҳам роль ижро этиши кутилмоқда.

Сериалнинг илк мавсуми 13-қисмдан иборат.

 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21