my5
28

Россия пойтахтида беморлар камайиб, шифохоналар бўшаб қолмоқда

ДУНЁ 03.08.2020, 00:01
1708
Россия пойтахтида беморлар камайиб, шифохоналар бўшаб қолмоқда

Бугунги кунда Москва шаҳрида эпидемиологик ҳолат барқарорлашмоқда. Жумладан кейинги кунларда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳоллари 0,26% фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда бугун 2 августда, Москва коронавирус билан боғлиқ вазиятни назорат қилиш бўйича махсус штабга таяниб, iz.ru хабар берди.

Шаҳарда стационардан ташқари пневмония ҳолатлари ҳам икки бараварга камайган. Айни пайтда шифохоналардаги COVID-19 ва пневмония ҳолатлари учун тайёрлаб қўйилган 10819 та ўриндан 69,4 фоизи бўшаб қолган. Сўнгги ҳафтанинг ўзида уларнинг 20 фоизи соғайган беморлар ҳисобига бўшатилди.

Шаҳардаги 3 та ўз йўналишини ўзгартириб, коронавирус беморларини даволашга ўтган шифохона аввалги фаолияти турига қайтди. Умумий ҳисобда бугунга келиб ўзининг аввалги стандарт фаолиятига қайтган стационарлар 23 нафарга етди.  

Оғир ва ўта оғир беморлар сони ҳам Москва шаҳрида бир ой ичида 24 фоизга камайган. Шаҳарда кунлик инфекция қайд этиш ҳолатлари ҳам 10 марта камайгани айтилмоқда.

Маълумот учун: шу кунгача Москва шаҳрида 242 713 фуқаро коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 4485 нафари вафот этган. 181 342 фуқаро эса соғайган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37