28

Россияда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг клиник синови якунланди

ДУНЁ 01.08.2020, 20:47
1006
Россияда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг клиник синови якунланди

Россияда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг клиник синови якунланди. Оммавий вакцинацияни шу йилнинг октябрь ойида ўтказиш режалаштирилган.

Вакцина Гамалей номидаги марказ томонидан ишлаб чиқилди. Бу ҳақда РФ Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар пакети тайёрланмоқда. Шундан кейин хавф гуруҳидаги одамларда, хусусан, шифокорлар ва ўқитувчиларда чекланган синови бошланади. 

Унинг қўшимча қилишича, “Вектор” вирусология ва биотехнология илмий марказида ишлаб чиқилган яна бир вакцина клиник тадқиқотлар жараёнида. 

Аввалроқ ушбу тадқиқотда иштирок этган кўнгиллилар тўлиқ текширувдан ўтказилгани, хусусан, коронавирусга антитанача йўқлиги текширилгани, сўнг улар 14 кунга изоляция қилингани хабар қилинганди. 

Олимлар таъкидлашича, ҳозирда синовдан ўтказилган кўнгиллилар ўзларини яхши ҳис қилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° небольшая облачность
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19