25

Оммавий иммунитет коронавирусга қарши курашда муваффақиятли стратегия ҳисобланмайди — ЖССТ

ЖАМИЯТ 01.08.2020, 20:23
464
Оммавий иммунитет коронавирусга қарши курашда муваффақиятли стратегия ҳисобланмайди — ЖССТ

Covid-19 га нисбатан оммавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60% дан 80% гача қисми касалланиб, соғайиши керак. Бунда оммавий иммунитет ҳосил бўлишини кутиб ўтириш — коронавирусга карши кураш усули ҳисобланмайди. Бу ҳақда ЖССТ ахборотини Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатди.

«Оммавий иммунитет пайдо бўлсин деб коронавируснинг тарқалишига қўйиб берилса, олди олинмаса, бунинг натижасида касалхоналар беморлар билан тўлиб кетади, соҳага босим ортади, ўлим кўпаяди», — дейди ЖССТнинг соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар Дастурининг ижрочи директори Майк Раян.

Ижтимоий масофа сақлаш ва ниқоб тақиш қоидаларига риоя қилган ҳолда, ҳар бир инсон коронавирус тарқалишини олдини олиши кераклиги таъкидланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91