25

Ўзбекистоннинг 5 ҳудудида янги касалланишлар аниқланди

ЖАМИЯТ 01.08.2020, 17:00
1057
Ўзбекистоннинг 5 ҳудудида янги касалланишлар аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 1 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 569 (+265) нафарни ташкил этмоқда экани ҳақда хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 137 нафари Тошкент вилоятида, 100 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Сурхондарё ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 184 нафар, Тошкент шаҳрида 170 нафар, Бухоро вилоятида 62 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 452 нафар бемор тузалди.  

Шундай қилиб, юртимизда 14 916 (+452) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.

️Ҳозирда мамлакатимизда 9 508 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91