25

Шаҳрисабзлик эркак машинасида 3 фарзанди ва хотинини ўзига қўшиб ёқиб юборди. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 01.08.2020, 13:36
3107
Шаҳрисабзлик эркак машинасида 3 фарзанди ва хотинини ўзига қўшиб ёқиб юборди. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи эркак шахсий автомобилида ўзига қўшиб уч нафар фарзанди ва турмуш ўртоғини ёқиб юборди. Оиланинг барча аъзоси куйиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» ёзди.

Маълум бўлишича, воқеа 2020 йилнинг 30 июль куни тунги 22:00 да Шаҳрисабз туманида содир бўлган.

Ушбу хабарни тасдиқлаган Шаҳрисабз шаҳар ИИБ бошлиғи Шуҳрат Чориев оила шаҳарнинг «Гулистон» маҳалласида яшаганлигини тасдиқлади.

«Аммо воқеа Шаҳрисабз туманида содир бўлгани учун, ишни туман ИИБ ва прокуратураси ўрганмоқда», — деди Шуҳрат Чориев.

 Шаҳрисабз туман ИИБ бошлиғи Олим Тожиевнинг маълумот беришича, оила бошлиғи шахсий автомобилида кетаётган пайтда турмуш ўртоғи билан тортишиб қолади ва автомобиль эшикларини ёпиб, уч нафар фарзанди, турмуш ўртоғи ва ўзига бензин сепиб, ёқиб юборади.

«Оила бошлиғи Н.С. хотини билан тортишиб қолиб, ўзи ва турмуш ўртоғини ҳамда уч нафар фарзандини ёқиб юборган. Бутун бошли оилага оила бошлиғининг ўзи ўт қўйганини шифохонага олиб келинган ўғли ҳушига келганда айтиб берди. Оила азалдан нотинч бўлган экан. Бу ҳақда шаҳар ИИБ дан маълумот олсангиз бўлади», — деди Олим Тожиев.

«Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳусан Омоновнинг маълумот беришича, оила ҳақиқатан ҳам нотинч оила сифатида рўйхатда турган.

Олим Тожиевнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни кунда тергов-суриштирув ишлари кетмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91