28

Коронавирусга қарши вакцинага буюртмалар қабул қилинмоқда

ДУНЁ 31.07.2020, 20:44
2661
Коронавирусга қарши вакцинага буюртмалар қабул қилинмоқда

Буюк Британияда коронавирусга қарши вакцинага буюртмалар бериш бошланди. Бу ҳақда platforma.uz канали хабар берди.

Буюк Британия ҳукумати Франциянинг Sanofi ва маҳаллий GSK компаниялари билан 60 миллион дозадаги вакцинани сотиб олишга келишиб олди. Буюк Британия аҳолиси тахминан 67 миллион кишидан иборат.

АҚШ ҳукумати Pfizer ва BioNTech компаниясидан 600 миллион дона дозадаги вакцинани харид қилишга киришди (АҚШ аҳолиси 328 миллион) сотиб олишга келишиб олган эди.

Япония ҳукумати эса Pfizer билан 60 миллион кишига етадиган (кунчиқар юрт аҳолиси тахминан 126 миллион киши) вакциналарни олиш бўйича келишувга эришди.

“Коронавирусга қарши вакцина чиқиши билан Ўзбекистон ҳам сотиб олишни маълум қилган. Ҳозирча бу воситаларни Россия, Хитой ва Ғарб ишлаб чиқаряпти. Қайси биридан қанча миқдорда ва қачон сотиб олишимиз бўйича яқин орада аниқ маълумот берилади, деган умиддамиз”, дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19