28

Минскда 34 минг кишилик митинг бўлиб ўтди, улар Лукашенконинг рақибини қўллаб-қувватламоқда

ДУНЁ 31.07.2020, 15:02
462
Минскда 34 минг кишилик митинг бўлиб ўтди, улар Лукашенконинг рақибини қўллаб-қувватламоқда

Минск шаҳрида кучайтирилган хавфсизлик чоралари шароитида кўпминг кишилик митинг бўлиб ўтди. Улар Беларус президентлигига номзод Светлана Тихановскийни қўллаб-қувватлашмоқда, деб хабар тарқатди "РИА Новости". Бу ҳақда УзА ёзмоқда. 

Тадбир Халқлар дўстлиги боғида маҳаллий вақт билан соат 18:00 да бошланган. Акцияда иштирок этиш учун келган одамлар навбатга туришга ва текширувдан ўтишига тўғри келди.


Хабарда айтилишича, боғда турли ёшдаги, жумладан, кексалар ҳам тўпланишган. Аксарият иштирокчилар мухолифат учун анъанага айланган Евроиттифоқ байроғини ушлаб олишган, шунингдек қўлларида Беларус давлати байроғи ҳам бор.

Йиғилганлар Тихановскийни икки соатча кутган. Бу вақтда саҳнада мусиқачилар ва сайловолди компаниясида ҳибсга олинганларнинг яқинлари чиқиш қилишган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари оммавий тадбирда 34 мингдан зиёд одам тўпланишганини айтмоқда.

Хабарда таъкидланишича, Акция бўлиб ўтаётган Халқлар дўстлиги боғи ҳудудида мобил алоқа ҳамда интернет борасида жиддий муаммо юзага келган. Беларус президентлигига номзод Андрей Дмитриевнинг таъкидлашича, ҳукумат агар мамлакат хавсизлигига таҳдид пайдо бўлса, интернетни чеклаши мумкинлигини маълум қилган.

Светлана Тихановскийнинг турмуш ўртоғи Сергей Тихановскийни сайловолди компанияси пайтида қамоққа олишган эди. У бир нечта жиноий ишлар билан айбланмоқда.

Аввал Сергей Тихановскийнинг ўзи президентлик учун сайловда иштирок этишни мўлжаллаганди, бироқ Марказий Сайлов Комиссияси уни номзод сифатида рўйхатдан ўтказмагани боис ташаббускор гуруҳ томонидан унинг рафиқаси номзоди илгари сурилди.

Беларуснинг янги президенти бўлиш учун жами беш киши кураш олиб бормоқда. Улар сафида амалдаги президент Александр Лукашенко ҳам бор. У олтинча бор президентликка номзодини қўймоқда.

Сайловлар ўтказилиши 9 августга мўлжалланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19