25

«Одноклассники»да қиз бола номидан 26 ёшли йигитга суратларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, пул сўраган эркак ушланди

ЖАМИЯТ 31.07.2020, 12:39
507
«Одноклассники»да қиз бола номидан 26 ёшли йигитга суратларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, пул сўраган эркак ушланди

Ижтимоий тармоқда бир йигит билан қиз бола номидан танишиб, унинг суратларини тарқатишини айтиб 5 миллион сўм талаб қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, 2020 йил 9 июль куни 26 ёшли М.Э. «Odnoklassniki.ru» ижтимоий тармоғи орқали ўзини Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи «Шохиста» исмли қиз сифатида таништирган профил эгаси билан танишган.

М.Э. унга расмларини юборганидан сўнг, қиз 5 миллион сўмни банк орқали у айтган пластик карта ҳисобига ташлаб бермаса, интернет тармоғида йигитни шарманда қилишини айтиб «шантаж» қилган.

Самарқанд вилояти ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида «Odnoklassniki.ru» ижтимоий тармоғидаги мазкур профил эгаси аслида Самарқанд туманида яшовчи 44 ёшли Ф.Х. эканли аниқланган. Ф.Х. «ўлжаси»дан талаб қилинган пулнинг маълум бир қисмини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91