25

Эҳтиёжманд оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келаётган ҳоким бу гал ҳам уларни ҳурсанд қилди

ЖАМИЯТ 31.07.2020, 00:04
1781
Эҳтиёжманд оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келаётган ҳоким бу гал ҳам уларни ҳурсанд қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, халқимизга хос бўлган хайр-саховат, меҳр-оқибат каби инсонпарварлик фазилатларини ўзида мужассам этган муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолининг кўмакка муҳтож қатламига моддий ёрдам ва пул маблағлари ажратилаётгани ҳақида маълумот берган эдик. 

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Матбуот хизматининг “Даракчи”га маълум қилишича, ташаббускор туман ҳокими Рахматулла Гаппаров томонидан ҳам туманга ажратилган 737 миллион сўм маблағни 4 сектор ҳудудида 61 та маҳаллалардаги 737 та кам таъминланган оилаларга 1 миллион сўмдан тарқатилди. Шунингдек, ташаббуслар қаторида ҳоким Рахматулла Гаппаров 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалардаги турмуш шароити оғир оилаларга Президент совғаси (1 миллион сўм) ҳамда байрам дастурхонига гўшт, бир қоп ун, ёғ, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улашди.

Эътиборли жихати шундаки, ҳоким ташаббуси билан туманда бугунги пандемия шароитида:

  • “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамига 270 млн сўмдан ошиқ маблағлар  келиб тушган бўлиб, ушбу маблағларга тумандаги мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш учун сарфланди;
  • 244 та оилага 130 млн. сўмлик ёрдам ва 246 млн. сўмлик чорва ва паррандалар тарқатилди;
  • Туман аҳолиси истеъмол эҳтиёжи учун қиш мавсуми ва келгуси йил 1 майгача булган даврга етадиган микдорда 98,2 минг тонна 12 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси, 62,5 минг тонна озиқ-овқат захираси ҳамда 56 та дорихонада 125 турдаги дори-дармон захираси етарлича яратилди;
  • “темир дафтар”га киритилган камбағал ва пандемия даврида даромад манбаини йуқотган эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш тизимли йўлга қўйилиб, 61 та маҳаллалар кесимида шакллантирилган 518 та эҳтиёжманд оилаларга ғалла майдонларидан бўшаган ер майдонларидан 0,30 сотихдан ажратилиб, уларнинг такрорий экин экиши ва яхши даромад олиши учун барча шароитлар яратилди;
  • “темир дафтар”га киритилган оилалардаги меҳнатга лаёқатли фуқароларининг 72 нафари Бандлик жамғармаси томонидан субцидия ажратилиб, 1,5 сотихдан иссиқхоналар қуриб берилди;
  • Ҳомийлар кўмаги билан 47 та муҳтож оилаларга телевизорлар совға қилинди;
  • “Ҳар бир оила тадбиркор дастури” йўналишидан кредит олиш истагини билдирган 103 нафар фуқарога 1 млрд 64 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб берилди ҳамда 50 нафар аёл тадбиркорларимизга 1 миллиард 600 миллион ҳунармандчилик йўналишида имтиёзли кредитлар ажратиб берилди;
  • Карантин шароитида иш жойларини йўқотган фуқароларни жамоатчилик йўналиши бўйича 1574 нафари ишга қабул қилинди;
  • Туманда 10 та қудуқ қазиш ҳисобига қишлоқ хўжалигида фойдалинишдан (оборотдан) чиққан 1189 гектар ерни ўзлаштирилиб, ушбу ерларда интенсив боғлар ва иссиқхоналар ташкил этилган.

 

Нигора Жумаева, Сардорбек Раҳмонқулов ва Низомжон Тошпўлатовлар тайёрлади

Мавзуга оид:

“Эҳтиёжманд оилаларга хайриялар етказиб берилмаган”. Шаҳрисабз тумани ҳокими ишдан олинди

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91